АҚШ Президентининг махсус вакили ва Давлат котибининг биринчи ўринбосари Ақордага келди

Фото: Фото: видеодан кадр

ASTANА. Кazinform - АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор ва АҚШ Давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау Ақордага келди.

Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Аввалроқ АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор ва АҚШ Давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау Алматига ташриф буюрган эди.

Ташриф давомида Қозоғистон-Америка муносабатларининг истиқболлари, шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги масалалар муҳокама қилиниши учун бир қатор учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.