Томонлар халқаро кун тартибидаги муҳим масалаларни ва икки томонлама алоқаларни, шу жумладан кенгайтирилган стратегик шерикликни чуқурлаштириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
М. Тлеуберди Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Қозоғистон ижтимоий-сиёсий тизимини янада демократлаштиришга қаратилган ислоҳотлар тўғрисида маълумот берди.
АҚШ давлат котиби, ўз навбатида Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг сиёсий ислоҳотлар режасини АҚШ қатъий қўллаб-қувватлашини айтди.
Шунингдек, Қозоғистон ва АҚШ ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг 30 йиллигига бағишланган тадбирларни тайёрлаш ва жадвалини ҳамда яқинда бўлиб ўтадиган C5 1 мулоқот майдончасининг онлайн учрашувини муҳокама қилдилар.