АҚШ гаров эвазига визалар бериш бўйича пилот дастурни ишга туширди

Фото: Фото: montsame

ASTANА. Кazinform – АҚШ 15 минг долларгача гаров эвазига визалар бериш бўйича тажриба дастурини ишга туширмоқда, деб хабар беради ТАСС.

Гаровни тақдим этган шахс белгиланган муддат ичида АҚШни тарк этгандан сўнг, бу сумма тўлиқ қайтарилиши кўзда тутилган.

АҚШ чет эл фуқароларига 15 минг долларгача нақд гаров эвазига кириш визаларини бериш бўйича тажриба дастурини ишга туширмоқда. Бу ҳақда Давлат департаментининг АҚШ ҳукумати расмий ҳужжатлари чоп этиладиган Федерал реестр маълумотлар базасига электрон тарзда жойлаштирилган баёнотида айтилган.

Баёнотда таъкидланганидек, дастур фақат ишбилармонлик ва сайёҳлик визалари (В-1 ва В-2 тоифалари) учун амал қилади ва мамлакатга кирганидан кейин АҚШда қолиш муддати анча юқори бўлган мамлакатлар фуқароларига нисбатан қўлланилади. Бундан ташқари, агар визага мурожаат этаётган шахс тўғрисида консуллик идораларига тақдим этилган маълумотлар АҚШ томонига етарли бўлмаса, нақд пул гарови опсияси қўлланилади.

Дастурга кўра, депозитга қўйилган гаров пули аризачи белгиланган муддат ичида АҚШни тарк этгандан сўнг тўлиқ қайтарилади. Гаров миқдори муайян ҳолатларга қараб 5000, 10000 ва 15000 доллар қилиб белгиланади.

Дастур эълон эълон қилинган кундан бошлаб бир йил ичида амалга оширилади. Расман эълон қилиниши 5 августга белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг янги савдо тарифлари 7 августдан кучга кириши ҳақида хабар берган эдик.