АҚШ Мексика билан чегарада янги қўшимча девор қурмоқда

Фото: Фото: Видеодан скрин

ASTANA. Kazinform – АҚШ жануби-шарқий чегарасида Мексика билан икки мамлакатни ажратиб турувчи мавжуд темир тўсиқни мустаҳкамлаш мақсадида янги “қўшимча” девор қуриш ишларини бошлади, деб хабар беради BBC.

Тахминан 7 миль (11 километр) узунликдаги девор Нью-Мексико штатида қурилмоқда. АҚШ Божхона ва чегара хизмати маълумотига кўра, бу девор чегарадаги “мухим” бўшлиқларни ёпиш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича операцияларни яхшилаш режасининг бир қисми ҳисобланади.

Июнь ойида АҚШнинг ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм Аризона ва Нью-Мексико штатларида тахминан 36 миль (58 километр) янги чегара девори қурилишига рухсат берган эди.