АҚШ Лабубу ўйинчоқлари хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда

Фото: Фото: CPSC

АСТАНА.Кazinform - АҚШнинг истеъмол маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича комиссияси (CPSС) ёш болалар учун жиддий хавф туғдирувчи Лабубу ўйинчоқлари ҳақида огоҳлантирди.

— Юмшоқ фигуралар ва калит занжирлар кўринишида сотиладиган ўйинчоқларни, айниқса, ёш болаларнинг оғзига солиши осон. Улар боланинг нафас олиш йўлларини тўсиб қўйиши мумкин. CPSCда Лабубу осонликча майда бўлакларга бўлиниши мумкинлиги ҳақида ҳам маълумот бор, - дейилади комиссия баёнотида.

Комиссия ушбу ўйинчоқларни Хитойдан АҚШга олиб киришда шундай камчиликларни аниқлади.

Лабубу — гонконглик рассом Лун Касин томонидан 2015йилда яратилган эльфга ўхшаш жонзот. Бу катта кўзлари, учли қулоқлари ва тўққиз тишли момиқ йиртқич ҳайвондир. Ўтган йилнинг охиридан бошлаб маҳсулотнинг машҳурлиги кескин ошди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ гаров эвазига визалар бериш бўйича пилот дастурни ишга туширди.