АҚШ Давлат департаменти қозоқ халқига ҳамдардлик билдирди

Фото: Фото: Рустем Қожибаев/Kazinform

Қарағанди вилоятида кончилар ҳалок бўлгани муносабати билан Қозоғистоннинг АҚШдаги Элчихонасида давлат байроғи туширилди, деб хабар беради Каzinform агентлиги мухбири.

Қозоғистон ташқи сиёсат идораси Қарағанди вилоятидаги конда одамларнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни катта қайғу билан қабул қилди ва ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди ҳамда барча жабрланганларнинг соғайиб кетишини тилади.

АҚШ Давлат департаменти ва АҚШда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари ҳам Қозоғистон халқига ҳамдардлик билдирди.

Фото: Рустем Қожибаев/Kazinform

 

Қозоғистондаги фожиали вазиятдан жабрланган барча одамлар учун "Таъзия китоби" қўйилди.

Фото: Рустем Қожибаев/Kazinform