Сешанба куни Техас Миллий гвардияси ходимлари ва ўнлаб ҳарбий машиналар қочоқларнинг Рио-Грандедан ноқонуний ўтишига тўсқинлик қилиш мақсадида тиканли сим ўрнатиш учун Эл-Пасо шаҳрига жойлаштирилди.
Янги тўсиқ 200-300 кишигача бўлган муҳожирлар гуруҳининг тўпланишига олиб келди. Эл-Пасодаги қочқинларнинг кунлик кўпайиши билан бошпана тўлиб-тошган, кўп одамлар паст ҳароратларда ташқарида ухлашга мажбур.
Шаҳар фавқулодда ҳолат эълон қилди ва штат ва федерал ҳукуматдан муҳожирларни бошпана қилиш, озиқлантириш ва бошқа жойга кўчиришда кўпроқ ёрдам сўради.
Муаллиф: Рустем Қожибаев
Фото: nbcnews.com