Ақордада Малайзия Бош вазирини кутиб олишди
17:52, 16 Май 2024
ASTANА. Kazinform - Қозоғистонга расмий ташриф билан келган Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимни “Ақорда” қароргоҳида тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Қасим-Жомарт Тоқаев ва Ануар Иброҳим расмий делегация аъзоларини бир-бирлари билан таништирдилар. Фахрий қоровул бошлиғи Қозоғистон Президенти ва Малайзия Бош вазирига ҳисобот берди, икки давлат мадҳиялари янгради.
Маросимдан сўнг Қасим-Жомарт Тоқаев ва Анвар Иброҳим музокаралар залига йўл олишди.