Ақордада Арманистон Президенти Ваагн Хачатурянни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Фото: Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform – «Ақорда» қароргоҳида Қозоғистонга расмий ташриф билан келган Арманистон Президенти Ваагн Хачатурянни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Фото: Ақорда

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Ваагн Хачатурян расмий делегация аъзоларини бир-бирлари билан таништирдилар. Фахрий қоровул бошлиғи ҳисобот бериб, икки давлат мадҳияси янгради.

Маросимдан сўнг президентлар мажлислар залига йўл олишди.

Фото: Ақорда

Бунгача Арманистон президенти Ваагн Хачатурян Қозоғистонга расмий ташриф билан келаётгани ҳақида ёзган эдик.

Олий даражадаги музокараларда Қозоғистон-Арманистон ҳамкорлигини сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда янада мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинади.

Фото: Ақорда
Фото: Ақорда
Фото: Акорда