Ақмола ғалласи Италияга экспорт қилинади

Фото: Фото: ҚР Ҳукумати

ASTANA. Kazinform – Ақмола вилояти ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун ғаллани бошқа мамлакатларга экспорт қилишда ёрдам бермоқда.

Жорий йилнинг февраль ойида вилоят ҳокимининг Эстония Республикасига амалий ташрифи доирасида Ақмола вилояти ва «Muuga Grain Terminal» дон терминали ўртасида икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди. Эндиликда вилоят фермерлари ушбу терминал орқали Европа давлатларига ғалла экспорт қилиш имкониятига эга бўлди.

Жорий йилда икки корхона Италияга 5,6 минг тонна ғалла экспорт қилди, шундан «Содружество Трейд Восток» МЧЖ Эстония орқали Италияга 1,6 минг тонна дон жўнатди.

Ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчилар билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда, дейилади ҳокимлик хабарида.