Вазир телесериаллар, ҳужжатли фильмлар ишлаб чиқаришни таъминлаш, ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирди.
Ўз навбатида, Фирдавс Абдухолиқов вазирга Ўзбекистонда кинематография соҳасининг ҳолати ва истиқболлари ҳақида маълумот берди.
Томонлар кино маҳсулотларини икки давлат телеканалларида намойиш этиш учун айирбошлаш, қўшма телелойиҳалар яратиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Учрашув якунлари бўйича томонлар икки мамлакат ўртасида кинематография ва телевизион ишлаб чиқариш соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдорлик билдирдилар.