Аҳоли пунктлари инфратузилмасини ривожлантиришда комплекс ёндашувдан фойдаланиш керак – ҚР Бош вазири

Фото: Фото: primeminister.kz

ASTANА. Кazinform – Аҳоли пунктлари инфратузилмасини ривожлантиришда комплекс ёндашувдан фойдаланиш керак. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазири Олжас Бектенов маълум қилди.

“Қишлоқ аҳоли пунктлари инфратузилмасини ривожлантиришда ҳудуд ҳокимликлари билан биргаликда комплекс ёндашувдан фойдаланиш зарур. Ҳудудий стандартлар тизимини асосий дастурий ҳужжатлар билан ўзаро мувофиқлаштиришни таъминлаш зарур. Шу муносабат билан, лойиҳаларнинг устуворлиги ва барча қишлоқ аҳолиси учун бир хил имтиёз ва хизматлар мавжудлигини ҳисобга олиш керак. Йўқса, айрим қишлоқларда 2 та тиббиёт пункти бўлса, айрим жойларда бунёд этилиши режалаштирилмаган. Худди шу нарса бошқа объектлар учун ҳам амал қилади. Бундай камчиликларга чидаб бўлмайди”, — деди Ҳукумат раҳбари.

Олжас Бектенов таъкидладики, Миллий иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда қишлоқларда аҳоли турмушини таъминлаш муаммоларини ҳал этиш самарадорлигини ошириш мақсадида қишлоқ округлари ҳокимликларининг даромад базасини кенгайтириш масаласини ишлаб чиқиши зарур.

“Қишлоқда инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш учун бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш бўйича ҳокимликларнинг ишига баҳо бериш учун аниқ кўрсаткичларни белгилаш зарур. Вилоят ҳокимликлари Қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш концепцияси тадбирларига ажратилаётган бюджет маблағларидан самарали фойдаланишни таъминлаши лозим”, — деди Бош вазир.