Ахмет Ислам самбо бўйича жаҳон чемпиони бўлди

QYZYLORDA. Кazinform – 1-4 октябрь кунлари Грециянинг Салоники шаҳрида самбо бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Унда 40 дан ортиқ мамлакатдан 700 га яқин ёш спортчи иштирок этди.

Фото: Қизилўрда вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси

Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, мусобақада Қизилўрда шаҳридан борган Ахмет Ислам бирорта ҳам рақибига мағлуб бўлмасдан, 49 кг вазн тоифасида 1-ўринни эгаллади.

Спортчини чемпионатга Абай Абишев тайёрлади.

— Ахметнинг катта мусобақадан олдинги ютуқлари жуда кўп. У самбо бўйича Қозоғистон Республикасининг икки карра ғолиби ва қозоқ кураши бўйича бир марта ғолиб бўлган. Самбо бўйича Осиё ва жаҳон чемпионатларида, шунингдек, ўсмирлар ўртасида қозоқ кураши бўйича Осиё чемпионатида ғолиб чиққан.

Шунингдек, у кадетлар ўртасида самбо кураши бўйича жаҳон чемпиони бўлган биринчи қозоқ фарзанди, — деди унинг мураббийи.

Таъкидлаш жоизки, ўғил ва қиз болалар спорт самбоси, шунингдек, ёшлар ўртасида жанговар самбо (Combat SAMBO) бўйича мусобақаларда иштирок этишди. Жами 55 та медаллар жамланмаси ўйналди.