Баёнотда, Эфиопия, Кения ва Сомалининг ноқулай об-ҳаводан жабр кўргани қайд этилган. Охирги икки давлатда эса ёмғирлар бир ойдан бери тўхтамаяпти.
“Африка шохи ҳозирда Эль-Ниньо сабаб бўлган ёғингарчилик ва сув тошқинларидан азият чекмоқда. Бу ҳолат одамлар ва ҳайвонларнинг нобуд бўлишига ҳамда Сомали, Кения ва Эфиопиядан одамларнинг оммавий кўчирилишига олиб келди”, – деди ICPAC.
Маҳаллий ҳукумат об-ҳаво туфайли Сомалида 100, Кенияда 120 ва Эфиопияда 46 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.
Сомали аҳоли энг кўп кўчиб кетган ҳудуд ҳисобланади. У ерда 700 минг киши уйини ташлаб кетган. Кенияда 136 000, Эфиопияда 50 000 киши қочишга мажбур бўлди.
ICPAC ҳисоб-китобларига кўра, Сомалида 1,5 миллиондан ортиқ, Кенияда 950 мингдан ортиқ ва Эфиопияда 101 мингдан ортиқ киши тошқиндан зарар кўрган.