AFK Осиё кубоги турнирида фойдаланиладиган тўпни тақдим этди

Фото:
ASTANA. Kazinform – 12 январдан 10 февралга қадар Қатар яшил майдонларида терма жамоалар ўртасидаги Осиё кубоги баҳслари бўлиб ўтади. Чемпионатда 24 та жамоа кураш олиб боради, дея хабар беради Kazinform.

Мусобақа бошланишидан олдин АФК расмий сайти турнирда ўйналадиган расмий тўпни тақдим этди. «Келме» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган тўп «VORTEXAC23» деб номланади. Тўпнинг дизайни Осиё кубоги логотипига мос келади.