Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара қўшинлари матбуот марказининг хабар беришича, чегарачилар инсонпарварлик тамойилига амал қилган ҳолда, афғон қочқинларига Тожикистон Республикаси ҳудудига киришга рухсат беришган.
Қочқинлар Тожикистон Республикасининг Мурғоб тумани Қизил-Работ қишлоқ жамоатининг Андемин ва Чештеба участкаларида жойлашган. Улар ўзлари билан чорва молларини олиб келишди (1000 та қўй-эчки, 300 та қўтос, 3 та туя ва 30 та от).
«Белгиланган чегара ҳудудларидаги вазият Тожикистон Республикаси чегара хизмати назорати остидадир», - дейилади Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати қўшинлари матбуот маркази ахборотида.