Афғонистонда интернет бутунлай ўчирилди
ASTANA. Kazinform — Netblocks Афғонистон бўйлаб интернет узилишини қайд этди. Мониторинг хизмати маълумотларига кўра, бунга “Толибон” ҳаракатининг “ахлоқ” сиёсати сабаб бўлмоқда, деб хабар беради Kazinform агентлиги DWга таяниб.
Netblocks халқаро интернет мониторинг хизматининг 29 сентябрь, душанба куни маълум қилишича, бутун Афғонистон бўйлаб интернет хизмати узилиб қолган.
— Афғонистонда ҳозирда интернет тўлиқ ўчирилган, чунки Толибон ҳукумати ахлоқни сақлаш чораларини кўрмоқда, — дейилади хизматнинг Тelegram-каналидаги баёнотида.
Хизмат маълумотларига кўра, мамлакатда телефон алоқаси ҳам узилган.
АP ахборот агентлиги хабарига кўра, бу Толибон 2021 йил августида ҳокимиятни эгаллаб олганидан бери содир бўлган биринчи бундай ҳодисадир.
Сентябрь ойи ўрталарида Толибон “ахлоқ” кампанияси доирасида Афғонистон шимолида оптик толали интернетни ўчириб қўйган эди.
— Ушбу чора ахлоқсизликнинг олдини олиш учун кўрилди; эҳтиёжларни қондириш учун мамлакатда муқобил қурилади, — деди Афғонистон ҳукумати вакили журналистларга.
АР хабарига кўра, узилишлар фақат Балх вилоятига таъсир қилган. Бироқ, Reuters агентлигининг хабар беришича, мамлакатнинг бешта шимолий ҳудудида: Балхдан ташқари, Қундуз, Бадахшон, Бағлон ва Тахор провинцияларида кабелли интернет мавжуд эмас.
Оқибатда кўплаб вилоятлар ва йирик шаҳарлардаги давлат идоралари, уйлар ва хусусий корхоналар Wi-Fi тармоғидан маҳрум бўлди. Бироқ мобил интернет ишлашда давом этгани хабар қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистонда маҳкумлар ва қарздорларга паспорт бериш тақиқланди.