«Ушбу қарор аёллар ва қизларга ёрдам берадиган кўплаб ташкилотлар фаолиятига зарар етказади. Одамлар ҳаётини сақлаб қолиш учун афғон аёлларига халқаро ҳамжамият билан ҳамкорлик қилишни тақиқлаш афғон халқига кўпроқ азоб-уқубатлар келтиради», — деди С.Дюжаррик.
Эслатиб ўтамиз, Толибон ҳокимиятга келганидан кейин афғон аёлларига нисбатан тақиқ кучайган. Энди афғон аёллари боғда сайр қила олмайди, университетларда ўқий олмайди.
Фото: «Анадолу» агентлиги