Бу ҳақда “Толибон” муваққат ҳукумати саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Нуруддин Азизий Reuters агентлигига берган интервюсида маълум қилди.
Икки ойдан кейин томонлар тегишли келишув лойиҳасини тайёрлайдилар.
“Ҳирот провинциясида Афғонистон, Қозоғистон ва Туркманистон сармоялари учун Шимолий-Жанубий Осиё коридори савдо йўллари кесишган жойда логистика хаб қурилади”, – деди Азизий.
Шунингдек, у Афғонистон ғарбидаги марказ орқали Россия Покистон ва бошқа Жанубий Осиё давлатларига нефть етказиб бериши мумкинлигини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, Ҳирот транспорт узели орқали углеводород хомашёсининг дастлабки йиллик айланмаси 1 миллион тоннага етиши мумкин.
Афғонистон Хитой билан баланд тоғли Вахан йўлаги орқали икки давлат ўртасида савдо йўли ўрнатиш бўйича музокаралар олиб борганини айтган Азизий бу йўлнинг Хитой товарларини Афғонистон орқали Эронга олиб ўтиш мумкинлигига ишора қилди.