АЭС қуришда максимал иқтисодий самарани таъминлаш керак – ҚР Бош вазири
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов атом энергетикасини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди, деб хабар беради Ҳукумат матбуот хизмати.
Йиғилишда Давлат раҳбарининг Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида ядро кластерини ташкил этиш бўйича берган топшириқлари ижросининг бориши кўриб чиқилди.
Давлат раҳбари томонидан электр энергетикаси инфратузилмасини жадал ривожлантириш ва зарур захираларни яратиш бўйича қўйилган вазифа инобатга олиниб, 2025-2031 йилларга мўлжалланган электр энергияси прогноз баланси тингланди.
ҚР Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев биринчи атом электр станциясини қуриш бўйича потенциал етказиб берувчилар билан олиб борилган музокаралар ҳақида маълумот берди.
Ҳукумат раҳбари атом электр станциясини қуришда мамлакат учун максимал иқтисодий самарани таъминлаш зарурлигини таъкидлади. Сотувчи танлашда мамлакат ичидаги қийматни ошириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, технологиялар трансферига эътибор қаратиш топширилди.