Аёллар кураши. Қозоғистонлик спортчи Осиё чемпионати финалига чиқди
14:18, 21 Апрель 2022
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик спортчи Мадина Бақбергенова кураш бўйича аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати финалига чиқди. Бу ҳақда Kazinform Olympic.kzга асосланиб хабар беради.
Мадина Бақбергенова ярим финалда япониялик Наруха Мацуюкини мағлуб этиб, турнир финалига чиқишга муваффақ бўлди.
68 килограммгача бўлган вазн тоифасида олтин медал учун Бақбергенова қирғизистонлик спортчи, Токио Олимпиадаси бронза медали совриндори Мейрим Жуманазарова билан куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, 76 кг вазн тоифасида Гулмарал Еркебаева қитъа чемпионатининг бронза медали учун кураш олиб боради. Унинг жавоб баҳсидаги рақиби мўғулистонлик Ариунжаргал Ганбат бўлади.