Адилбек Мусин Осиё ўйинларининг бронза медали соҳибига айланди

Фото: Фото: Olympic.kz

Қозоғистонлик сузувчи Адилбек Мусин 100 метрга баттерфляй усулида сузишда учинчи бўлди, деб хабар беради Кazinform ҚР Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Бу масофада биринчи бўлиб Кацухиро Мацумото – 51,13 сонияда, иккинчи бўлиб – Чангхао Ванг – 51,24 сонияда ва Адилбек Мусин – 51,86 сонияда учинчи бўлиб маррага етиб келди.

Эслатиб ўтамиз, Адилбек Мусин 2018 йил Жакартада бўлиб ўтган Осиё ўйинларида ҳам бронза медали соҳибига айланган эди.