Клуб хўжайини Россия ва Украина ўртасидаги можаро туфайли Британия расмийлари томонидан киритилган санкциялар туфайли жамоадан воз кечишга мажбур бўлди.
Манбаларга кўра, россиялик тадбиркор инглиз клубини 4 миллиард фунт (тахминан 5,3 миллиард АҚШ доллари)га баҳоламоқда.
Аввалроқ, Абрамовичга ««Челси»ни сотиш бўйича учта таклиф тушгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ манфаатдор томонлар клуб учун 2 миллиард фунт стерлингдан ортиқ пул тўламоқчи эмасдек кўринади.
Эслатиб ўтамиз, Роман Абрамович «Челси»ни 2003 йилда 140 миллион фунт стерлингга сотиб олганди.