«Президент топшириғига асосан, шунингдек, «Nur Оtan» партияси Сайловолди дастурига мувофиқ 2025 йилгача 103 миллион квадрат метр уй-жой қуриш режалаштирилган. 977 минг оила уй-жой билан таъминланади. 1 тенге давлат сармояси учун 7 тенге хусусий инвестиция жалб қилинади», — деди Б. Атамқулов Ҳукумат мажлисида.
Унга кўра, жорий йилда 17 миллион квадрат метр ёки 163 минг уй-жой қуриш режалаштирилган.
«26 декабр ҳолатига кўра 16 миллион квадрат метрдан ортиқ уй-жой фойдаланишга топширилди. Ўтган йилга нисбатан 12 та ҳудудда уй-жой қурилиши суръати ошди», — деди вазир.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов