9 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми қарийб 44,8 млрд АҚШ долларига етган
15:05, 23 Октябрь 2023
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 44,7 млрд АҚШ долларидан ошган, деб хабар беради Kazinform агентликнинг расмий Telegram-каналига таяниб
Маълум қилинишича, ташқи савдо айланмаси ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 22,1 % га ошган.
“Экспорт – 17,7 млрд; импорт – 27,0 млрд”, - дейилади хабарда.