9 нафар ўзбекистонлик боксчи Осиё чемпионлиги учун рингга кўтарилади

Фото: Фото: freepik.com

TASHKENT. Kazinform — Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича ўтаётган U22 ёш тоифасидаги баҳсларда 1/2 финал жанглари ташкил этилмоқда, деб хабар беради UzA.

Ушбу босқичга етиб келган 10 нафар ўзбекистонлик боксчидан 9 нафари рақибларини ишончли тарзда мағлуб этди ва финал босқичига йўл олди. Энди улар 11 август куни Осиё чемпионлиги учун рингга кўтарилади.

Ярим финал босқичида ўз иштирокини якунлаган Беҳруз Холдоров -50 кг. вазн тоифасида бронза медали билан тақдирланди.

Айни дамда мазкур ёш тоифасидаги қизлар ўртасида ярим финал жанглари ўтказилмоқда. Унда 8 нафар ўзбекистонлик боксчи жанг қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов навбатдаги жангида ғалаба қозонгани ҳақида хабар берган эдик.