9 март куни Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади

Фото: Фото: freepik.com

“Қазгидромет” РДК 9 март куни Қозоғистон ҳудудида синоптик вазият ва хавфли об-ҳаво ҳодисалари прогнозини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистон Республикаси ҳудуди бўйлаб тез суръатлар билан ҳаракатланувчи “Жанубий” циклони ўзи билан ёмғир ва қор кўринишида ёғингарчиликни олиб келади, жанубда ва марказда кучли ёғингарчилик, шамол кучайиши ва ҳаво ҳароратининг ошиши кутилмоқда. Фақатгина мамлакатнинг жануби-шарқида антициклон оқими таъсирида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда. Республика бўйлаб туман тушиши ва яхвонлик ҳосил бўлиши мумкин.

Эрталаб ва куннинг иккинчи ярмида Туркистон вилоятининг тоғ довонларида 30 м/с ва ундан кўпроқ кучли шамол эсади.