8 март куни аёллар учун жамоат транспортида юриш бепул бўлади
20:39, 05 Март 2024
AQTAÝ. Kazinform – Ақтауда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан жамоат транспортида аёллар учун юриш бепул бўлади, дея хабар беради Kazinform шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.
Ақтау шаҳар йўловчи транспорти ва автомобил йўллари бошқармаси вакилларининг сўзларига кўра, №1, 2, 3, 4, 4М, 5, 6, 7, 8, 9-йўналишларда аёллар учун юриш бепул бўлади.
Жамоат транспорти соат 6:40 дан 21:00 га қадар ўз иш жадвалига мувофиқ ишлайди.