8 февраль куни Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади
08:36, 08 Февраль 2026
ASTANА. Кazinform — “Қазгидромет” РДК 8 февраль учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Прогнозга кўра, якшанба куни Қозоғистонда ёғингарчилик бўлмайди.
«Қозоғистоннинг катта қисмида шимоли-ғарбий антициклон тармоғининг таъсири остида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Фақат республика ғарбида, шарқида ва жануби-шарқида атмосфера фронтал тизимларининг ўтиши билан асосан қор кўринишида ёғингарчилик ва йўлларда сирпанчиқ ва музлама бўлиши кутилмоқда», - дейилади хабарда.
Республика бўйлаб ҳам пастки бўрон билан кучли шамол эсиши ва туман тушиши кутилади.