8,9 млн қозоғистонлик коронавирусга қарши эмланди
12:29, 20 Декабрь 2021
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 8 363 114 киши коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмланди, деб хабар беради Kazinform ҚР ССВ Telegram-каналига таяниб.
2021 йил 20 декабр ҳолатига кўра, Қозоғистонда I-чи компонент билан 8 899 669 киши эмланди, II-чи компонент билан 8 363 114 киши эмланди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 1 февралдан Қозоғистонда COVID-19 га қарши ихтиёрий эмлаш кампанияси бошланган эди.