«Биз яқин келажакда учта йирик шаҳар агломерациясида 5G технологиясини жорий этишни режалаштирмоқдамиз, бу эса ІТ бозорининг сифатли ютуқларга эришишига замин яратади. Бу технология иқтисодиётнинг барча соҳаларида – саноат, транспорт, хизмат кўрсатиш, хавфсизлик соҳасида янги имкониятлар очади», — деди Қозоғистон Президенти «Digital Bridge 2022» халқаро технология форуми чоғида.
Учрашувда Қасим-Жомарт Тоқаев Рақамли ривожланиш вазирлиги энг чекка қишлоқларни SpaceX қва OneWeb паст орбитали сунъий йўлдош тизимлари билан қамраб олиш ишларини фаоллаштириши кераклигини айтди.
Муаллиф: Марлан Жиембай