Кино саноатини пароканда қилган беш ойлик иш ташлашдан сўнг Голливуд сценарийчилари студиялар билан шартнома имзолаганини эълон қилишди. Мазкур шартнома уларга ишлашга қайтиш имконини беради. Бу ҳақда Kazinform Euronewsга таяниб хабар берди.
"Биз бу муҳим ютуқ ва бутун саноатдаги касаба уюшма сценарийчилари учун ноёб ҳимоя шартномаси эканлигини эълон қилишдан фахрланамиз”, - дейилади Голливуд Сценарийчилар Гильдияси WGA мактубида.
Мактубда келишув тафсилотлари келтирилмаган. Шу билан бирга, улар ишлаб чиқилаётгани ва якуний қарорни WGA аъзолари қабул қилишлари қайд этилган.
“Гильдия рухсат бермаса, ҳеч ким ишга қайтмаслиги керак. Биз иш ташлашни давом эттирамиз, аммо бугундан бошлаб WGA пикетларини тўхтатамиз”, - дея изоҳ берди касаба уюшмаси.
Голливудда кино саноати мутахассисларининг норозилик намойишлари май ойининг бошида бошланган. Улар иш ҳақи ва қўшимча иш ҳақини оширишни, шунингдек, кино ишлаб чиқаришда сунъий интеллектдан фойдаланишни чеклашни талаб қилишган. Netflix ва Disney каби компаниялар иш ташлашга қўшилиб, кўнгилочар соҳага катта зарар етказди.
Ушбу пикетлар туфайли Emmy телевизия мукофотини топшириш маросими кейинги йилга қолдирилди.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.