5 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 31,3 млрд АҚШ долларига етди
10:12, 25 Июнь 2025
ASTANA. Kazinform - Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 31,3 млрд АҚШ долларни ташкил этди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,1 млрд АҚШ долларига ёки 15 % га ошган.
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида:
Экспорт – 14,8 млрд
Импорт – 16,5 млрд
Ўзбекистон жаҳоннинг 189 мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда.
ТСАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитойда 17,2 %, Россияда 15,4 %, Қозоғистонда 5,7 %, Туркияда 3,5 % ва Корея Республикасида 2,3 % қайд этилган.