«Йил бошидан буён видеокузатув камералари орқали 1 минг 231 жиноят фош этилиб, 13 мингдан ортиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланди. Шунингдек, мактабга ўрнатилган камералар ёрдамида 105 та қоидабузарлик ҳолатлари аниқланган. Маълумотлар профилактика ишлари учун таълим бўлимига юборилди. Шунингдек, йил бошидан буён пойтахт кўчаларида «Сергек» камералари орқали 500 минг қоидабузарлик аниқланди, – деди Лариса Чирва.
Нур-Султанда ҳозирда 13 мингдан ортиқ «Сергек» камералари ўрнатилган. Лариса Чирванинг сўзларига кўра, келажакда камералар оператор ёрдамисиз автоматик тарзда қоидабузарликларни аниқлай олади.
Муаллиф: Алихан Асқар