44 даража иссиқ: кейинги икки кун учун об-ҳаво маълумоти
ASTANA. Kazinform – “Қазгидромет” РДК 16-17 июль кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
“Атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши муносабати билан Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. 16 июлда ғарб ва шимолда, 17 июлда шимоли-ғарбий ва шимолда кучли ёмғир, дўл ёғиши, кучли шамол бўлиши кутилмоқда. Фақат мамлакат жанубида ёғингарчиликсиз иссиқ об-ҳаво кузатилади. Республика бўйлаб шамол кучайиши, кечаси ва эрталаб шимоли-ғарбда туман тушиши кутилмоқда”, – дейилади хабарда.
16-17 июль кунлари кундузи республиканинг жануби-ғарбида 39-44°С, 17 июлда эса марказнинг айрим ҳудудларида 40°С гача ўта иссиқ ҳаво ҳарорати кутилмоқда.
Жанубда 40-44°С, жануби-шарқда 40-42°С, шимолий вилоятларда 30-35°С, шарқда 35-38°С ҳароратда кучли иссиқлик бўлиши кутилмоқда.