Боксчилар 17 сентябр куни Лас-Вегасда учинчи бор жанг ўтказадилар – бу сафар Алварес ўзининг иккинчи ўрта вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони унвонини тикади.
«40 ёшдан ошгач, ўзингизни барибир 35 ёшингиздагидан бошқачароқ ҳис қиласиз ва кўринасиз. Янги мураббийим билан машғулот жараёнимизни ўзгартирдик. Сўнгги тўрт йил осон бўлмади. Тўрт йил - тўртта спорт мавсуми. Ҳар қандай жамоавий спорт турини - футбол ёки баскетболни олинг ва сўнгги тўрт мавсумда нималар ўзгарганини кўрасиз. Мен ҳам жуда ўзгардим», — деди қозоғистонлик боксчи мухбирнинг унинг ёши ҳақидаги саволига жавобан.
Фото: sports.kz