380 туроператор Қозоғистонда ишлаш учун лицензияга эга
ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, чиқиш туризми соҳасида 34 та, кириш ва чиқиш туризми соҳасида 34 та, кириш туризми соҳасида 312 та лицензия мавжуд.
Бунгача давлат реестрида қоғоз ва электрон кўринишдаги лицензияга эга бўлган 1 240 туроператор бўлган. Уларнинг аксарияти ўз фаолиятини тўхтатган, аммо рўйхатда бор.
Амалдаги қонунчиликка мос келмайдиган ҳужжатларнинг амал қилиши лицензиатларнинг ўзлари ёки маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан тўхтатилган.
«Давлат реестрини янгилаш бўйича катта ишлар амалга оширилиб, эндиликда туроператорларнинг ўзлари ўз фаолиятини амалдаги қонунчилик асосида олиб боряпти. Биз учун хизмат сифати асосий масаладир. Барча лицензиатларнинг қонун доирасида ишлашлари муҳим», - деди Туризм саноати қўмитаси раиси Дастан Риспеков.