32 минг километрлик ҳудудий йўлларнинг меъёрий ҳолати 95 фоизгача кўтарилади

Фото: Фото: Алмати ҳокимлиги

ASTANА. Кazinform — Кейинги 3 йил ичида 32 минг километрлик ҳудудий йўлларнинг меъёрий ҳолати 95 фоизгача кўтарилади.

Бу ҳақда ҚР Транспорт вазири Нурлан Сауранбаев Ҳукумат йиғилишида маълум қилди.

— Қозоғистонда 95 минг километрлик автомобиль йўллари мавжуд. Улардан 25 минг километри республика йўлларидир. Бу йўллар Транспорт вазирлиги тасарруфида. Уларнинг меъёрий ҳолати ҳолати 94 фоизни ташкил этади. 70 минг километрлик ҳудудий ва туман йўллари маҳаллий ҳокимият органлари тасарруфида. Уларнинг меъёрий ҳолати 91 фоизни ташкил этади, — деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, республика аҳамиятидаги йўллардаги меъёрий ҳолати тахминан бир хил даражада қолди. Маҳаллий йўлларга келсак, ғарбий ҳудуддаги йўлларнинг меъёрий ҳолати пасайди.

— Кейинги уч йил ичида маҳаллий ҳокимият органлари билан биргаликда ҳудудий йўллардаги ишларни 5 баравар оширамиз. Амалга оширилган ишлар натижасида биз 32 минг километрлик ҳудудий йўлларнинг меъёрий ҳолатини 95 фоизга етказамиз. Ушбу ишларни амалга ошириш учун идоравий қоидаларга тегишли ўзгартиришлар киритилди. Ҳозирда стандартларга ўзгартиришлар киритиш бўйича ишлар якунланмоқда. Бундан ташқари, ўтган ҳафта маъмурият вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Ўзаро тушуниш мавжуд, маҳаллий ҳокимият органлари ишларни бошламоқда, — деди Нурлан Сауранбаев.