3 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 17,3 млрд АҚШ долларига етди

Фото: Фото: ЎР Миллий статистика қўмитаси

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 17,3 млрд АҚШ долларни ташкил этди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1 371 млн АҚШ долларига ёки 8,6 % га ошган.

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида:

  • Экспорт – 8,1 млрд
  • Импорт – 9,2 млрд

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда реклама фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар сони 5,3 % га ошгани ҳақида хабар берган эдик.