292 қишлоқда эски тиббиёт муассасалари таъмирланди - ҚР ССВ

Фото: Фото: ҚР Ҳукумати

ASTANA. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ақмарал Алназарова “Қишлоқлардаги соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш” миллий пилот лойиҳасини амалга ошириш бўйича Ҳукумат йиғилишида маълум қилди.

Лойиҳа доирасида қишлоқ жойларда 655 та бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларини очиш режалаштирилган.

“Бугунги кунда 467 объектнинг қурилиши тўлиқ якунланди. Таъкидлаш жоизки, авваллари тиббиёт биноси билан таъминланмаган қишлоқларда 175 та, эскирган ва мослаштирилган бинолар ўрнига 292 та объект барпо этилди”, – деди у.

Маълум қилинишича, мазкур муассасалар ишга туширилгач, 80 мингдан ортиқ фуқарога қўшимча тиббий ёрдам кўрсатилди.

“Мазкур чора-тадбирлар қишлоқ аҳолиси учун қўшимча 456 кундузги стационар ўринларни жойлаштириш имконини берди. Шунингдек, 174 нафар тиббиёт ходими қишлоқ аҳолиси учун ўқитилиб, аҳоли пунктларига хизмат кўрсатиш учун юборилди”, – деди вазир.