29 февраль куни Қозоғистонда туман тушиши кутилмоқда
07:09, 29 Февраль 2024
Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида 29 февраль куни антициклон таъсирида ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, деб хабар беради Kazinform агентлиги “Қазгидромет” РДКга таяниб.
Фақат мамлакат шимолида атмосферанинг фронтал қисмлари таъсирида қор ёғади, жануб ва жануби-шарқда - ёмғир ва қор шаклида ёғингарчилик бўлади.
Қозоғистон Республикасида туман тушиши, жануб, жануби-шарқ ва шарқда шамол кучайиши кутилмоқда.