26 минг қозоғистонлик хорижда меҳнат қилмоқда

Фото: Photo credit: Viktor Fedyunin/Kazinform

ASTANA. Kazinform - Ҳозирда 126 минг Қозоғистон фуқароси хорижда меҳнат қилмоқда. Бу ҳақда ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирининг биринчи ўринбосари Асқарбек Ертаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири. 

"Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, жами 126 минг нафар фуқароларимиз хорижда меҳнат қилмоқда. Улардан 102 минг нафари Россия Федерациясида, 15 минг нафари Жанубий Кореяда, 2 мингга яқини Буюк Британия ва Европа Иттифоқи давлатларида", — деди Асқарбек Ертаев Сенат брифингида.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, Қозоғистон бошқа давлатлар билан расмий бандлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштиряпти. Унинг қўшимча қилишича, режалар орасида Европа давлатлари ва Жанубий Корея билан шартномалар имзолаш ҳам бор.

"Бизда ҳамма давлатлар билан бундай келишувлар мавжуд эмас. Масалан, биз Европа Иттифоқи давлатлари билан шартнома тузишни режалаштиряпмиз. Миграция сиёсати концепциясининг 34-бандида қозоғистонликлар иш учун энг кўп борадиган барча мамлакатларни қамраб олишга қаратилган чора-тадбирлар аниқ белгиланган", - дея қўшимча қилди вазирининг биринчи ўринбосари.

Муаллиф: Карина Кущанова