26 август куни Қозоғистонда ҳаво ўзгарувчан бўлади

Фото: Фото: Pexels

ASTANА. Кazinform — “Қазгидромет” РДК синоптиклари 26 август, душанба куни учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Шимолий-ғарбий циклон таъсиридан Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида об-ҳаво беқарор.

Момақалдироқ бўлади ва ёмғир ёғади.

Фақат республиканинг ғарби ва жанубида ёмғир ёғмайди, ҳаво очиқ бўлади.

Мамлакат бўйлаб шамол кучаяди, шимол, шимоли-ғарб, шарқ ва марказда баъзан туман тушиши мумкин.

Мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари кучли ёнғин хавфи остида.