26 апрель куни Астанада умумшаҳар шанбалиги ўтказилади

Фото: Фото: Kazinform

ASTANA. Kazinform – Астанада “Тоза Қозоғистон. Астана – тозалик ва тартиб намунаси” экологик акцияси доирасида шу ҳафта охири, 26 апрель куни умумшаҳар шанбалиги бўлиб ўтади, деб хабар беради шаҳар ҳокимлиги расмий сайти.

Шанбалик тадбирлари доирасида шаҳар ҳудудини чиқиндилардан тозалаш, истироҳат боғлари, гулзорлар, ҳовлилар, шунингдек, савдо, умумий овқатланиш объектлари ва бошқа ташкилотларга туташ ҳудудларни тозалаш режалаштирилган.

Ҳокимлик шаҳардаги барча корхоналар, хусусий тадбиркорлик субъектлари, кичик ва ўрта бизнес субъектлари, кўнгиллилар ва фаол шаҳар аҳолисини экоакцияга қўшилишга ва тозалаш тадбирида иштирок этишга таклиф қилади.

Кенг кўламли экоакция доирасида 1,4 минг тупдан ортиқ кўкаламзорлаштириш кўчатлари экиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, экоакциядан кўзланган асосий мақсад шаҳар кўчаларида тозаликни сақлаш, экологик маданиятни шакллантириш масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишдан иборат.

Кўча ва ҳовлиларни ободонлаштиришга шаҳардаги барча аҳоли ва ташкилотлар ўз ҳиссаларини қўшишлари мумкин. Экоакция соат 10:00да бошланади.