22 ёшгача бўлган 9 нафар қозоғистонлик боксчи Осиё чемпиони бўлди
18:52, 23 Май 2025
ASTANA. Kazinform – Шри-Ланка пойтахти Коломбо шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида 22 ёшгача бўлган аёллар тоифасида тўққиз нафар қозоғистонлик боксчи олтин медални қўлга киритди.
Терма жамоадан Элина Базарова (54 кг), Виктория Байдукова (57 кг), Анар Турсинбек (60 кг), Аружан Жанабаева (63 кг), Улдана Таубай (66 кг), Шуғил Налибай (75 кг), Жибек Жарасқизи (81 кг) ва Асел Тоқтасин (81 кг дан юқори) чемпион бўлди.
Ақбота Болат (48 кг), Гулнар Турапбай (50 кг) ва Томирис Мирзақул (52 кг) кумуш медални қўлга киритди.