22 май куни Қозоғистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда

Фото: Фото: Агибай Аяпбергенов / Kazinform

ASTANA. Kazinform – “Қазгидромет” РДК 22 май учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Синоптикларнинг прогнозларига кўра, Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида циклон таъсирида ёмғир ёғади, кундузи мамлакат шимолида ва шимоли-ғарбида кучли ёмғир ёғади.

Республика бўйлаб момақалдироқ бўлиб, дўл ёғиши, бўрон, кучли шамол эсиши, жанубда ва жануби-шарқда чанг бўрони бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Қазгидромет” 22-24 май кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.