2035 йилга келиб Франция армиясидаги кўнгиллилар сони 50 мингга етади

Фото: Фото: Wikimedia

ASTANA. Kazinform – Франция президенти пайшанба куни Францияда 2026 йилда 18-19 ёшдагилар учун ихтиёрий ҳарбий хизмат дастури йўлга қўйилишини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Дастлаб 3 минг кўнгиллини жалб этиш режалаштирилган, 2035 йилга бориб эса иштирокчилар сони 50 мингга етиши керак. 

Дастур доирасида ёшлар махсус «сафарбарлик куни»да сараланади, уларнинг ҳарбий хизматга бўлган иштиёқи ва қўшинлар эҳтиёжлари ҳисобга олинади.

Кўнгиллилар ўн ой хизмат қилади: биринчи ойда улар ҳарбий ишлар ва қуроллардан фойдаланиш асосларини ўрганадилар, қолган тўққиз ой эса фақат Франция ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмда хизмат қиладилар.

Кўнгиллилар ўз хизматлари учун ҳақ тўланади ва барча миссияларда, жумладан, 2015 йилдан бери давом этаётган Франциянинг ички хавфсизлик амалиёти Sentinelle операциясида иштирок этади.

Эммануэль Макрон Францияда 1996 йилда тўхтатилган ва 2001 йилда тўлиқ якунланган умумий ҳарбий хизматга қайтиш имкониятини истисно қилди. Дастурга кўра, ҳар йили 600-800 минг ёш ҳарбий хизматга чақирилиши керак.

Э.Макрон, Франция доим тайёр ва ҳурматли бўлиш муҳимлигини таъкидлай туриб, — “Бизга сафарбарлик зарур”, — деди.

Президент бу ташаббусни Францияни тез ривожланаётган таҳдидлардан ҳимоя қилиш чораси сифатида баҳолади.