2030 йилга бориб ўғит ишлаб чиқариш 4 миллион тоннага етказилади
11:38, 05 Май 2025
ASTANA. Kazinform — ҚР Саноат ва қурилиш вазири Ерсайин Нағаспаев Ҳукумат йиғилишида агрокимё тармоғини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини айтиб ўтди.
“Агрокимё саноати мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда алоҳида аҳамиятга эга. Бу борада 2030 йилгача маҳаллий фермерларни асосий турдаги (азот, фосфор, калий) маҳаллий ўғитлар билан тўлиқ таъминлаш кўзда тутилмоқда”, - деди у.
Вазир маҳаллий ишлаб чиқарувчилар карбамид ва калий хлорид каби янги турдаги ўғитлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишини таъкидлади.
“Модернизация ва янги лойиҳалар ҳисобига 2030 йилга бориб ўғитларнинг умумий ҳажми 4 миллион тоннага етказилади”, – дейди Ерсайин Нағаспаев.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай