2027 йилда Қозоғистон экспорти ҳажми 84,6 миллиард долларни ташкил этади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - 2027 йилда Қозоғистон экспорти ҳажми 84,6 миллиард долларга етади. Бу ҳақда ҚР Молия вазирлигининг муҳокама учун эълон қилинган «2023-2025 йилларга мўлжалланган республика бюджети» лойиҳасида айтилган, деб хабар беради Kazinform.
«2027 йилда Қозоғистон экспорти ҳажми 84,6 миллиард долларгача ошади. Импорт 45,7 миллиард долларга етади. Прогнозга кўра, машинасозлик саноатида ишлаб чиқариш ҳажми ўртача – 5,4 фоиз, норуда минерал маҳсулотлар ишлаб чиқариш – 2,2 фоиз, озиқ-овқат тайёрлаш – 4,7 фоиз, фармацевтика маҳсулотлари – 10,9 фоиз, металлургия саноати – 1,9 фоиз, кимё саноатининг улуши 3 фоизга ошади»

, - дейилади режада.

Вазирлик маълумотларига кўра, «Қашаған», «Тенгиз» ва «Қарашиғанақ» лойиҳалари ҳисобидан тоғ-кон ишлаб чиқариш ҳажмини амалга ошириш режалаштирилган. Шунга кўра, нефт қазиб олиш ўртача 3,2 фоизга ошади. Келгуси йилда 92,6 миллион тонна қора олтин қазиб олинади, 2027 йилда эса бу кўрсаткич 99,9 миллион тоннага етиши мумкин.