ASTANA. Kazinform - Фигурали учиш бўйича Қозоғистон терма жамоаси мураббийлар штаби Харбин (Хитой)да бўлиб ўтадиган 2025 йилги Осиё ўйинларида иштирок этиш учун таркиб тўғрисида қарор қабул қилди, дея хабар беради Kazinform МОҚга таяниб.
Қозоғистон фигурали учиш бўйича иттифоқ матбуот хизмати хабарига кўра, бўлажак Осиё ўйинларида қуйидаги спортчилар медаллар учун кураш олиб борадилар:
Эркаклар ўртасидаги яккалик конькида учиш: Михаил Шайдоров, Диас Жиренбаев, захирадаги Рахат Бралин.
Яккалик конькида учиш бўйича аёллар: Софья Самоделкина, Софья Фарафонова, захирадаги Анна Левковец.
Муз устида рақс: Гауҳар Науризова/Байсанғур Датиев.
Аввалроқ 2025 йил 7-14 февраль кунлари Харбин шаҳрида (Хитой Халқ Республикаси) бўлиб ўтадиган IX қишки Осиё ўйинларида Қозоғистондан 139 нафар спортчи иштирок этиши ҳақида ёзган эдик.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.